IUT талабалари очиқ дастурий таъминот технологияларини ўрганишди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) 2016 йилнинг 26-28 октябрь кунлари очиқ дастурий таъминот технологиялари семинари бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.
Семинар Корея Республикаси ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA), “KOICA”нинг “World Friends Koreа” дастури, Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва IUT томонларидан ташкил этилди.
Семинарни ўтказиш учун Корея Республикасидан Ўзбекистонга бир гуруҳ мутахассислар келишди. Уч кун давомида IUT талабалари очиқ дастурий таъминотлар соҳасидаги охирги янгиликлар тўғрисида маълумот олдилар.
Талабалар кореялик мутахассислардан очиқ дастурий таъминотни лицензиялаш, дастурлар яратишда Git хизматидан фойдаланиш, “Node”да дастурлаш, API яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича билим олдилар.
“Сонгюнгван” университети профессори Сонг Санг Хё очиқ дастурий таъминотлардан стратегик фойдаланиш ва ушбу йўналишда амалга оширилган муваффақиятли лойииҳалар ҳақида маълумот берди.
Семинар якунига кўра, унда иштирок этган талабаларга ташкилотлар томонидан сертификатлар топширилди.
Мавзуга оид
15:18 / 14.11.2024
Тошкентда ЕИда ишлайдиган мутахассисларни тайёрловчи ГФР университети филиали очилади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024