Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги ЙТҲ натижасида 12 киши ва 63 транспорт воситасига зиён етди
Таиланднинг марказий қисмидаги Патхумтхани провинциясида йўловчи автобус иштирокидаги ЙТҲ натижасида 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақида 2 ноябрь, чоршанба куни маҳаллий полиция хабарига асосланиб, ТАСС нашри маълум қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, йўловчисиз, катта тезликда кетаётган автобус ҳайдовчиси бошқарув назоратини йўқотиб қўйган. Бунинг натижасида автобус дастлаб йўл ёқасида турган 18 автомобилни уриб кетган, кейин эса мотоцикллар сотилувчи дўкондаги 43 транспорт воситасига зиён етказаган. ЙТҲ натижасида жабрланган 12 кишидан 7 нафарини шифохонага ётқизишга тўғри келган.
Полициянинг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг тормози ишламай қолган ва бу ЙТҲга сабаб бўлган. ЙТҲ юзасидан тергов иши олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026