Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда президент дугонаси қўлга олинди
Корея Республикаси прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хенинг дугонаси, коррупция маш-машалари марказида турган Чхве Сун Силни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Рёнхап" агентлиги хабар бермоқда.
Ҳибсга олиш Сеул суди томонидан чиқарилган ордерга мувофиқ амалга оширилган. Маълум қилинишича, суд ордерни Чхве Сун Cилга нисбатан коррупция бўйича қўйилган айбловдан сўнг берган. Ҳафта бошида Жанубий Корея прокуратураси сўровлардан сўнг, шубҳаланувчи далилларни йўқ қилиш хавфи билан уни вақтинчалик гаровга олган эди.
Аввал маълум қилинганидек, мамлакат президенти Пак Кин Хе жума куни халқ олдида ушбу масалага баёнот бериб чиқади. “Рёнхап” агентлиги манбасига кўра, у узр сўраши, шунингдек, дугонасининг иши бўйича кўрсатмалар бериши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026