Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири: ШҲТ 15 йил ичида дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди
Фото: RIA
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 15 йил ичида дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди ва жаҳон ҳамжамияти томонидан қатта қизиқиш мавжуд бўлган халқаро тузилмага айланди, деб айтди Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Сооронбой Жээнбеков ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгашининг 15-йиғилишига якун ясаб.
Эслатиб ўтамиз, 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. 2015 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни бошланган. Арманистон, Озарбойжон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ташкилотнинг ҳамкорлари ҳисобланади.
"Бу қисқа давр ичида ШҲТ дунё саҳнасида ўз нуфузига эга бўлди. Ташкилотга бир қатор давлатларнинг ҳамкор сифатида қабул қилиниши, кузатувчи давлатлар сонининг ошиши ҳамда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилиниши жараёни бошланиши унинг географик харитасини анча кенгайтиради", деб қайд қилди Жээнбеков.
Жээнбековнинг айтишича, ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши доирасида "ташкилот тарихида биринчи бор қабул қилинаётган" бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Жээнбековнинг таъкидлашича, ШҲТ йўлларини ривожлантириш дастури транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва транспорт, логистика ва коммуникация соҳасида ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. "Денгизга чиқишга эга бўлмаган Қирғизистон учун халқаро автомобиль ташувлари учун қулай шароитларнинг яратилиши жуда долзарб масаладир", деб таъкидлаб ўтди Жээнбеков.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026