Мўсулда жангарилар 1,5 мингдан кўпроқ кишини гаровга олди
Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИД жангарилари маҳаллий аҳоли орасидан 1,5 минг кишини гаровга олди ва улардан ҳаво бомбардимонлари вақтида тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда, деб хабар бермоқда БМТ янгиликлар марказига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, жангарилар "асирга олинганларни оммавий қатл этишни" давом эттирмоқда.
"БМТга 2 ноябрда Мўсулнинг шарқидаги Кажали шаҳарчасида 180 нафар давлат хизматчиси ўлдирилгани ҳақидаги маълумот келиб тушган. Террорчилар аслида Мўсулда 200 га яқин одам ўлдирган бўлиши мумкинлиги хавотири бор", деб айтди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Равин Шамдасани.
Унинг маълум қилишича, террорчилар ўз сафларига 9-10 ёшли болаларни зўравонлик билан ёлламоқда ва улардан жангарилар сифатида фойдаланмоқда.
БМТда шунингдек жангарилар юк машиналарида Ҳаммам ал-Алил шаҳри аҳолисини Сурияга олиб чиқиб кетиш учун Тал-Афар шаҳрига олиб чиқаётгани ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024