Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда аэропорт биноси ёнида отишма юз берди
Фото: AP
Истанбулда Отатурк номидаги аэропорт биноси ёнида отишма юз берди. Аэропортга кириш ёпиб қўйилди, деб хабар бермоқда маҳаллий маъмурият ва гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда BNO News портали.
Гувоҳларнинг айтишича, аэропорт биносида бир нечта ўқ овозлари эшитилган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари аэропортга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйишган. Бироқ ҳозирга келиб улар очиб юборилган.
Бу орада Reuters ахборот агентлиги отишмани мотоциклда кетаётган номаълум кимсалар тўхташдан бош тортганларидан кейин полициячилар бошлашганини маълум қилди. Бир киши яралангани маълум қилинган.
Кейинроқ полиция кўрсатмаларига бўйсунишни истамаган тахминий қоидабузарлар қўлга олинган. Гумонланувчиларда қурол ёки портловчи моддалар аниқланмаган.
Мавзуга оид
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026