Жамият | 21:57 / 06.11.2016
14869
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Хиллари Клинтон ва Франция президенти узоқ қариндош бўлиб чиқдилар

Фото: © AP Photo/Michel Euler

АҚШнинг собиқ давлат котиби, ҳозирда АҚШ президенти лавозимига курашаётган Хиллари Клинтон, Франция президенти Франсуа Олланд, қўшиқчилар Селин Дион ва Мадонна узоқ қариндош бўлиб чиқдилар. Сиёсатчилар ва қўшиқчиларнинг бир-бирларига қариндош эканликларини генеалогия (шажарашунослик) бўйича мутахассис Жан-Луи Бокарно аниқлади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Мутахассис Клинтоннинг онаси бувиси Квебекдан бўлганини, бу ерга эса Олланднинг аждодлари кўчиб ўтганини аниқлади. 

"Клинтоннинг анча узоқ аждодларидан бири шажараси Франсуа Олланд президенти аждодлари шажараси билан кесишар экан", деб айтди Бокарно.

Бундан ташқари, Клинтон шунингдек, қўшиқчилар Селин Дион ва Мадонна билан ҳам узоқ қариндошлик ришталари билан боғланган экан.

Мутахассиснинг айтиши, Клинтоннинг президентлик сайловларидаги асосий рақиби Дональд Трампнинг француз аждодлари йўқ: унинг бобоси ва бувиси АҚШга Германиядан миграция қилганлар.

Бокарно ўзининг шажаралар борасидаги хулосаларини шу ҳафтада чиққан "Сиёсатчилар луғати" (Dico des Politiques) деб номланган китобида баён қилган.

 

Мавзуга оид