2023 йилнинг январ-август ойларида 4,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди – 3,7 млн киши.
Ушбу кўрсаткич қолган сафар мақсадлари кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- дам олиш – 467 минг киши;
- хизмат юзасидан – 87 минг киши;
- даволаниш – 41 минг киши;
- тижорат – 37 минг киши;
- ўқиш мақсадида – 7,1 минг киши.
















