Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 9 ойда қариндошларни йўқлаш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони бўйича Тожикистон етакчи – 1,4 млн нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қирғизистон – 1,1 млн нафар;
  • Қозоғистон – 995,5 минг нафар;
  • Россия – 366 минг нафар;
  • Туркия – 36,4 минг нафар;
  • Туркманистон – 5,8 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 5,7 минг нафар;
  • Украина – 5 минг нафар;
  • Озарбойжон – 4,9 минг нафар;
  • Беларус – 4,8 минг нафар.