Спорт | 17:59 / 06.11.2016
8258
2 дақиқада ўқилади

"Реал" чемпионат аутсайдерига қарши ўйинда йирик ғалабага эришди

Фото: eurosport.com

Испания чемпионатининг 11-турида "Реал" уйда "Леганес"га қарши майдонга тушди. Мадридликлар биринчи бўлимнинг 38-дақиқасига қадар лига дебютанти дарвозасига йўл топа олмади. Айнан 38-дақиқага келганда Гарет Бэйл учрашувдаги дастлабки голни уришга эришди. Орадан бироз ўтиб эса Бэйлнинг ўзи баҳсдаги навбатдаги голни киритди. Шу тариқа танаффусга "Реал" 2:0 ҳисобида чиқиб кетди. 

Иккинчи бўлимда яна ҳужумлар ташкил қилган "Реал" Альваро Моратанинг голи эвазига учрашувдаги навбатдаги голни киритишди, - 3:0. Шундай қилиб, ўйин 3:0 ҳисобида "Реал"нинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалабадан кейин "Реал" ўз ҳисобидаги очколари сонини 27тага етказиб олди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлади. 

Реал Мадрид (Мадрид) – Леганес (Леганес) – 3:0
Голлар:
 Бэйл, 38 (1:0); Бэйл, 45+1 (2:0); Мората, 76 (3:0).
Огоҳлантиришлар: Роналду, 17; Кроос, 40; Начо, 41 – Мачис, 8; Инсуа, 42; Мантовани, 61; Омар, 82; Диас, 90+1.

Манба: Tribuna.Uz

Мавзуга оид