20:43 / 07.11.2016
8906

30 йил олдин Алекс Фергюсон «МЮ»ни бошқаришга киришган эди

1986 йилнинг 6 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» жамоаси Алекс Фергюсон билан шартнома имзолади ва айнан у жамоани Англиянинг омадли клубларидан бирига айлантирди. Ўшанда шотландиялик мураббийнинг ёши 44да эди. Ўшанда «МЮ» амалдаги мураббий Рон Аткинсон билан хайрлашди – жамоа Англия чемпионатида 21-ўринда борар эди.

Фергюсон биринчи мавсумда жамоани 11-ўрингача кўтарди, икки марта Чемпионлар Лигасини ютишга муваффақ бўлди.

Фергюсон 1990 йил Англия Кубогини қўлга киритиб, ўзининг ёрқин даврини бошлади. Илк чемпионлик 1993 йилда рўй берди. Сэр Алекс 30 йил давомида 13 марта АПЛ чемпиони, икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби, бир марта Интерконтинентал кубок соҳиби, клублар ўртасида жаҳон чемпиони, кубок эгалари кубоги ғолиби, УЕФА суперкубоги соҳиби, 5 марта Англия кубоги ва 4 марта Лига кубоги ғолиби бўлди. 

Алекс Фергюсоннинг энг ёрқин сўзлари:

«Мен учун энг асосий мақсад – ҳозир содир бўлаётган ҳодисалар эмас. Мен учун энг асосий мақсад «Ливерпуль»ни яксон этиш. Буни шундайлигича ёзсангиз ҳам майли!»
Фергюсон – Англия чемпионатини 18 марта қўлга киритган «Ливерпуль» ҳақида

«Бу «Сити» - шунга яраша муносабатда бўлинадиган кичик клуб. Улар гапириши керак бўлган ягона нарса бу «Манчестер Юнайтед»дир.

«Гоҳида ёнингизда шовқин соладиган қўшнилар ҳам учраб туради. Улар билан ҳеч қанақасига келиша олмайсан. Фақат аввалгидек яшашда давом этишинга тўғри келади, телевизорингни қўшасан ва овозини баланд қилиб ўтираверасан». 
«Манчестер Сити» билан рақобат хусусида

«Бу жуда ғайриоддий тасодиф. Мен юз марта ва ҳатто миллион марта уриниб кўрганимда ҳам унга теккиза олмасдим. Агар биринчи уринишда теккизганимда ҳам, машғулотларн давом эттирардим».
Бекҳэмга отилган бутса ҳақида

«Уни илк марта учратганимни эслай оламан. Ўшанда у 13 ёшда эди ва майдонда қоғозлар ортидан қувиб юрган кишига ўхшарди».
Ёш Райан Гиггз ҳақида

«Биринчи учрашувни ўтказганимиздан сўнг у ҳиссиётга тўла эди, мени босс ва катта инсон ўрнида кўрарди».
Жозе Моуриньо билан илк учрашув ҳақида 

«Бу бола, менимча, офсайдда туғилган бўлса керак».
Филиппо Индзаги ҳақида

«У ҳақида ақлли инсон сифатида сўз юритишади. Беш тилда гаплаша олади. Менда кот-д’ивуарлик бир йигит бор, у ҳам беш тилда сўзлаша олади!»
Арсен Венгер ҳақида

Манба: Tribuna.uz 

Top