Спорт | 22:49 / 07.11.2016
11686
4 дақиқада ўқилади

Афсонавий Мэнни Пакьяонинг энг яхши беш жанги

Фото: Isaac Brekken / AP Photo

6 ноябрь куни Лас-Вегасда филиппинлик 37 яшар боксчи Мэнни Пакьяо америкалик боксчи Жесси Варгас устидан ғалаба қозонди ва Жаҳон бокс ташкилоти(WBO) версияси бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Бугун сизга ана шу чарм қўлқоп устасининг энг зўр бешта жанги ҳақида ҳикоя қиламиз.

2003 йилнинг 11 ноябри. Мэнни Пакьяо — Марко Антонио Баррера

Пакьяо — саккиз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган биринчи ва ҳозирча ягона боксчи эди. Енгил вазн тоифасидан бошлади (50,84 килограммгача) ва биринчи ўрта вазн тоифасига муваффақият билан кўтарилди (69,91 килограмм). У келиб чиқишига қарамасдан, ўта диндор. Шу боис матбуот анжуманларида фақат Худо ҳақида гапиради, ҳар жангидан сўнг унга шукрона келтиради.

2003 йилда АҚШда ўтказилган учрашувда 26 яшар филиппинлик анча тажрибага эга мексикалик боксчи Марко Антонио Баррерага қарши рингга кўтарилди. У жанг давомида рақибини ўзининг зарбалари билан “сийлади”. 11-раундаг келиб Барреранинг мураббийи шогирдининг жанг ўтказа олмаслигини тушунди ва учрашувни тўхтатди. Бу Пакьяонинг биринчи энг муҳим ғалабаси эди.

2004 йилнинг 8 майи. Мэнни Пакьяо — Хуан Мануэль Маркес

Пакьяо биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини ерга қулатишга муваффақ бўлди, аммо ҳар сафар у оёққа тураверди. Бу ҳақиқий жанг бўлган эди — у 12 раунд давом этди ва охир-оқибат ҳакамларнинг қарори билан дуранг натижа қайд этилди. Филиппинлик ва мексикалик шундан сўнг уч марта учрашди — Пакьяо икки марта ғалаба қозонди, бир сафар Маркес нокаут билан ғалаба қозонди.

2008 йилнинг 6 декабри. Мэнни Пакьяо — Оскар Де Ла Хойя

1992 йилда Барселонада ўтган Олимпиада чемпиони Оскар Де Ла Хойя филиппинлик боксчининг шу пайтга қадар бўлган рақиблари орасида энг машҳури эди. Де Ла Хойя ундан бўйи узун, бундан ташқари, қўллари ҳам узун эди. У учрашувда яққол фаворит ҳисобланарди. Аммо америкалик филиппинликнинг зарбаларига жавоб қайтара олмади: узун қўлларига қарамай, унга анча қийин бўлди.

Тўққизинчи раунддан сўнг, америкаликлар бурчаги жангни тўхтатди ва Пакьяо Олимпиада чемпиони устидан ғалаба қозонди. Дарвоқе Де Ла Хойя шундан сўнг ринга қайтмади, бу учрашув унинг учун энг сўнгиси бўлди.

2009 йилнинг 2 майи. Мэнни Пакьяо — Рикки Хаттон

Кураш ўзига хос мақомга эга эди. Россиялик боксчини мағлубиятга учратган британиялик Рикки Хаттон Халқаро бокс ташкилоти (IBO)нинг камарини иккинчи бор ҳимоя қилаётган эди. Томошабинлар кутган жанг узоқ чўзилмади — Хаттон биринчи раунднинг ўзида икки марта чуқур нокдаунга учради. Ҳаммаси Пакьяонинг чапдан берган зарбаси ва Хаттоннинг нокаути билан якунланди.

2009 йилнинг 14 ноябри. Мэнни Пакьяо — Мигель Котто

Хаттон устидан осон қозонилган ғалабадан сўнг орадан ярим йил ўтиб, филиппинлик Мигель Котто билан учрашди.  Мигель пуэрторикалик биринчи даражали нокаутчи боксчи эди. У фаолияти давомида фақат Антонио Маргаритодан мағлуб бўлганди. Учрашув ишқибозларнинг кутишини оқлади. У ҳақиқий шоуга айланди. 12 раундга келиб, ҳакам баҳсни тўхтатди, Котто ортиқ жанг қила олмас эди. Кейинчалик Пакьяо бу жанг фаолиятидаги энг оғир беллашув бўлгани ҳақида айтиб берган.

Мавзуга оид