Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкача иш: Талаба 1 твити учун ишлаб чиқарувчидан 6,5 мингта KitKat шоколади олди
Октябрь ойи охирида америкалик талаба Ҳунтер Жоббинс ўз твиттерида ғайриоддий воқеа ҳақида ёзди. У ўз машинасида қолдириб кетилган ёзув суратини намойиш қилди. Қоғозда бошқа бир талаба унинг очиқ машинасидаги KitKat шоколадини ўғирлаб, еб қўйганига иқрор бўлганди. Бир ҳафтада бу твит 184 минг марта ретвит қилинди.

АҚШдаги бундай ширинликларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Hershey компанияси бу твитга эътибор қаратди ва компаниянинг твиттердаги аккаунти талабага боғланди. Аккаунтда бу шоколад ўрнига бошқа шоколад бериш ваъда қилинди.
Лекин ушбу йигитга ўғирланган 1 шоколад ўрнига 6,5 мингта шоколад юборилди. Талаба эса твиттерига бу совға ортилган машинада тушган суратини жойлаштирди.

Твиттердагиларнинг баъзилари бу тарихни KitKat реклама вируси сифатида талқин этди. Аммо йигит бу айбловни рад этиб, шоколадларни дўстлари ва кампусдаги бошқа талабаларга тарқатгани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
11:02 / 21.01.2026