Focus: Клинтон ҳарбий қарор ва тинчлик ўртасида шубҳасиз урушни танлайди
АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг ташқи сиёсатдаги ўтмиши у давлат раҳбари сифатида ўзининг рақиби Дональд Трампдан кўра тажовузкорроқ ҳаракат қилишни афзал кўриши борасида шубҳа қолдирмайди, деб ёзмоқда Focus нашри.
Клинтон халқаро муносабатларда қандай қарашларга амал қилишини бир неча маротаба намойиш қилган. Тарих Клинтоннинг тинчлик ва ҳарбий ечим ўртасида ҳамиша ҳарбий ечимни танлаганидан гувоҳ. Гаитидаги инқироз, Бушнинг Ироқ кампанияси, Ливия президентининг тўнтарилиши, Покистонда дронлар қўлланган ҳолда уруш олиб борилиши, Усама бин Лодиннинг бартараф этилишида Клинтон кескин чораларни ёқлаб чиққан, деб айтмоқдалар мақола муаллифлари.
Энди эса Клинтон Сурияда парвозсиз ҳудудларнинг киритилишига эришмоқчи, бу эса Суриянинг ҳукуматига деярли уруш эълон қилишни англатади ва усиз ҳам таранг ҳолатдаги Россия-АҚШ муносабатларига жиддий зарба беради, деб ёзмоқда нашр.
Трамп АҚШни халқаро ихтилофлардан олиб чиқишини айтаётган ва Вашингтоннинг жаҳон жандарми сифатидаги роли зарурлиги масаласини савол остига қўяётган бўлса, Клинтон мамлакатни бошқа йўлдан олиб кетади. Клинтон нафақат АҚШнинг бошқа давлатлар сиёсатига аралашувини чекламайди, балки тинчлик учун Нобель мукофоти билан тақдирланган АҚШ президенти Барак Обаманинг тинчликни тиклаш бўйича амалга оширган барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқаради, деб хулоса қилмоқдалар мақола муаллифлари.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59