Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ кузатувчилари АҚШдаги сайловларда қоидабузарликларга йўл қўйилганини қайд қилишди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари АҚШда президентлик сайловлари ўтказилиши вақтида майда қоидабузарликларга йўл қўйилганини қайд қилишди. Бу ҳақда Sputnik ахборот агентлигига ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси собиқ президенти Илкка Канерва маълум қилди.
"Аслида, мен ҳозирча ЕХҲТ кузатувчилари ҳисоботини кўрмадим, бироқ менга маълум бўлишича, бир нечта қоидабузарлик бўлгани маълум қилинган, бироқ улар тегишли доирадан ташқарига чиқмайди", деб айтди Канерва.
Канерванинг айтишича, у "қандайдир йирик ҳодисалар, мисол учун, қандайдир турдаги киберҳужумлар" бўлганини эшитмаган.
"Дональд Трамп – янги президент ва буни ўзгартириб бўлмайди", деб ўз сўзларини ниҳоялади Канерва.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:50 / 27.02.2026
«Атиги ўнта минималка» ҳақида мақтанган қоидабузар ҳам узр сўради
10:23 / 16.01.2026