Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Instagram’да расмий саҳифасига эга бўлди
Instagram’да Украинанинг расмий саҳифаси пайдо бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Twitter-аккаунтида маълум қилинган.
«Украинанинг мовий-сариғи энди Instagram’да! Украинанинг гўзаллиги ва инсонлари тарихи», — дейилади твитда.
Янги аккаунтда эълон қилинган биринчи пост 2014 йилда Славянск узра кўтарилган Украина давлат байроғининг сурати бўлди. Қолган суратларда эса Украинанинг табиати ва диққатга сазовор жойлари акс этган. Унда Белгород-Днестровская қалъасини ва «Подольские Товтры» миллий табиат хиёбони манзараларини кўриш мумкин.
Худди Twitter сингари янги профилдаги барча ёзувлар инглиз тилида юритилган.
ain.ua сайтининг маълум қилишича, ушбу Instagram-аккаунт махсус белги (галочка) олмаган бўлса ҳам, уни “Украинанинг бир қанча ташкилотларидаги расмийлар” юритмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026