Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алмазбек Атамбаев: «Кейинги йил сўнгига қадар Қирғизистонда битта ҳам таъмирталаб мактаб бўлмайди»
«Кейинги йил сўнгига қадар Қирғизистонда битта ҳам таъмирталаб мактаб бўлмайди. Шу билан бирга йўллар қурилиши ва ичимлик суви билан таъминлаш масалалари ҳам ҳал этилади», деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Боткен вилояти, Чон-Кара туманидаги мактаб очилишида.
У шунингдек, Ак-Татир - Исфана ва Ўш – Боткен - Исфана автойўллари очилишида ҳам иштирок этди.
«Йўлларсиз, сувсиз ва электр тармоқларисиз ҳудудларда ривожланиш, мамлакатда тараққиёт бўлмайди», - деб ўтди у йўллар очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда.
Давлат раҳбарининг ахборот бўлими хабар беришича, таъмирлаш учун ажратилган йўл участкаси майдони 87 километрга тенг.
Президентнинг маълум қилишича, мазкур учатсканинг очилиши нафақат ҳудуд, балки мамлакат учун ҳам катта воқеадир.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026