Порошенко АҚШга боришга ҳозирлик кўрмоқда
Украина президенти Петро Порошенко 2017 йилда Америка Қўшма Штатларига ишчи ташриф амалга оширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Константин Елисеев маълум қилган.
У қайд этганки, АҚШда сайловолди кампанияси даврида Порошенко маъмурияти бетарафлик сақлади ва на Ҳиллари Клинтон, на Дональд Трамп томонида турди.
Елисеевнинг сўзларига кўра, Украина ҳукумати АҚШ билан ўзаро ҳамкорлик даражасини кўтариш учун мулоқот ўтказишни истайди.
"Биз кейинги йилда Петро Порошенко АҚШга ишчи ташриф билан боришин кўзда тутмоқдамиз", - дея қўшимча қилган у "Украина" телеканали эфирида.
Маъмурият раҳбари ўринбосари маълум қилганки, Порошенко Американинг янги сайланган президентини Украинага таклиф қилиб улгурди.
Украина президенти ўз табригида, Киев Дональд Трамп билан ҳамкорлик қилишини билдириб ўтганди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
18:36 / 04.05.2024