Жаҳон | 13:44 / 10.11.2016
10815
1 дақиқада ўқилади

Россия фуқароси биринчи марта Интерпол вице-президенти бўлди

Фото: Россия ИИВ матбуот хизмати

Россиянинг Интерпол Бош ассамблеясида қатнашган делегациясига раҳбарлик қилган полиция генерал-майори Александр Прокопчук ушбу ташкилотнинг вице-президентлигига сайланган. Бу ҳақда, Россия делегацияси таркибидаги манбасига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда. 

Манбанинг сўзларига кўра, россиялик мулозим Россиянинг Интерпол сафига кирганидан бери илк маротаба ташкилотнинг Европа бўйича вице-президенти бўлган. 

Шу билан бирга, халқаро жиноят полицияси ташкилотининг янги президенти ҳам сайланган. Эндиликда ушбу ташкилотга Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Хунвэй раҳбарлик қилади.

Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтаётган тўрт кунлик анжуман чоғида, 161 мамлакатдан келган вакиллар учта асосий масала: терроризм, уюшган жиноятчилик ва кибержиноятчиликка қарши курашни муҳокама қилишади. 

Мавзуга оид