Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Жанубий Корея савдо форумида автомобилсозлик саноатида фаолият юритаётган элликдан ортиқ компания вакили қатнашди
Фото: UzReport
Тошкентда Ўзбекистон – Жанубий Корея савдо форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган форум доирасида Жанубий Кореянинг автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида кооперация биржаси ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этишдан иборат.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Жанубий Кореянинг «KICOX» индустриал комплекс корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
– Kорпорациямиз ишлаб чиқариш мажмуаларини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган, – дейди корпорация бош директори Чо Сеонг Тае. – Юртингизга корпорациямиз таркибидаги «Dong-A Precision», «Inha AMT», «KAC», «Polyone», «Primax», «Shinwoo Hitec» каби автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари билан келдик. Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз.
Форумда мамлакатимизнинг автомобилсозлик саноатида фаолият юритаётган элликдан ортиқ компаниялари вакиллари қатнашди.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
16:10 / 27.04.2026