Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия сенатининг собиқ раҳбари ўзбекистонлик тадбиркор Шодиев билан алоқаларда гумон қилинмоқда
Бельгия сенатининг собиқ спикери Арманд де Декер «Ислоҳотчилар ҳаракати» (MR) партиясининг ахлоқ қўмитаси мажлисига чақирилган. Маҳаллий ОАВда Декернинг Франция ҳукуматидан 740 минг евро маблағ олгани ҳақида пайдо бўлган хабарлар сабаб бўлган. Унга кўра, расмий Париж ўзбекистонлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиевнинг Бельгияда жиноий жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам берган Декерга шунча миқдорда хизмат ҳақи берган.
Бельгиянинг Le Soir ва Франциянинг Mediapart интернет порталининг ёзишича, де Декер 2011 йили Бельгия адлия вазирига босим ўтказиб, зудлик билан Шодиевдан жиноий айбловлар, хусусан коррупция бўйича илгари сурилган айбловларни бекор қилишни талаб қилган. ОАВ хабарига кўра, де Декер бунда Елисей саройи кўрсатмаси бўйича иш тутган. Франция ўша вақтда Қозоғистонга Airbus вертолётларини сотиш борасида музокаралар олиб борган. Тахминларга кўра, Шодиев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан яхши алоқада бўлган ва Франция шартномасига амалий ёрдам берган.
Шодиевга нисбатан илгари сурилган айбловлар рекорд муддатда бекор қилингач, Фаттоҳ Шодиев Брюсселга 23 млн евро жарима тўлаган, Елисей саройи эса де Декерга 740 минг евролик чекни тутқазган. Де Декернинг ўзи адлия вазирига босимни инкор этмаган бўлса-да, Николя Саркози бўлган вақтдаги Франция ҳукумати алоқасини рад этган. Айни вақтда, француз ҳуқуқ-тартибот идоралари Airbus Қозоғистон билан шартнома имзолаш жараёни бўйича суриштирув олиб бормоқда.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Қозоғистон тадбиркори, миллиардер Фаттоҳ Шодиев, 1997 йилдан Бельгия фуқароси ҳам ҳисобланади. 1992 йилда Александр Машкевич ва Алижон Иброҳимов билан бирга Eurasian National Resources Corporation (ENRC)га асос солган. Бу компания фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
18:39 / 29.11.2025