Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Афғонистон қуролли кучларини ўргатиш ва ИШИДга қарши кураш учун 11,6 млрд доллар сўради
АҚШ президенти Барак Обама 10 ноябрда конгресс раҳбариятига Афғонистонга унинг қуролли кучларини тайёрлаш ҳамда ИШИДга қарши кураш ва шунга ўхшаш вазифалар учун қўшимча 11,6 млрд доллар ажратиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Обаманинг вакиллар палатаси спикери Пол Райанга юборган мактуби матнини тарқатган Оқ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳужжатда айтилишича, Обама қонун чиқарувчиларни "хориждаги фавқулодда операциялар"га ажратиладиган маблағни кўпайтириш учун 1 октябрда бошланган 2017 молиявий йил учун федерал бюджетга тузатишлар киритишни сўраган. Обама бу модда бўйича Пентагоннинг молиялаштирилишини "афғон миллий мудофаа кучлари ва хавфсизлиги" ва ИШИДга қарши Сурия ва Ироқда олиб борилаётган курашни қўллаб-қувватлаш учун 5,8 млрд долларга оширишни таклиф қилди. Обама худди шунча маблағ Давлат департаменти ва унинг таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш агентлиги бюджетидан "элчихоналар хавфсизлигини мустаҳкамлаш" ҳамда ИШИД жангарилари ва бошқа террорчилардан озод қилинган Ироқ ва Суриянинг ҳудудларидаги аҳолига кўмак кўрсатиш мақсадида қўшимча ажратилишини сўраган.
Обама маълумотларига кўра, янги илтимос маъқулланса, уни ҳисобга олган ҳолда, 2017 молия йилида "хориждаги фавқулодда операцияларни" молиялаштириш қиймати 85,3 млрд долларгача ошади.
Мавзуга оид
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
21:30 / 06.02.2026
Трамп Обама юзи тасвирланган маймун видеосини эълон қилди
08:53 / 05.01.2026