Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Уральские авиалинии" авиакомпанияси Челябинскдан Тошкентга парвозларни амалга оширишни бошлади
11 ноябрдан Россиянинг Урали аҳолиси "Уральские авиалинии" авиакомпаниясининг Челябинск-Тошкент рейсидан фойдаланишлари мумкин бўлади. "Челябинское эхо" нашрининг маълум қилишича, Челябинск ва Тошкент ўртасидаги мунтазам авиаалоқа 11 ноябрда очилди, биринчи рейс бўйича самолёт куннинг иккинчи ярмида жўнаб кетди.
Янги рейснинг очилиши тантанали равишда ўтди. Унда Челябинск вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Антон Бахаев, Челябинск аэропорти ва Ҳаво алоқалари марказий агентлиги раҳбариятлари иштирок этди.
Янги йўналиш "Челябинск" халқаро аэропорти парвозлар жадвалига киритилди ва 2017 йилнинг 24 мартигача амал қилади.
Челябинскдан Тошкентга самолёт ҳар ҳафтанинг жума кунлари маҳаллий вақт билан соат 8.35да жўнаши ва Тошкентда 10.50 да қўниши режалаштирилган. "Тошкент" халқаро аэропортидан ортга рейс ҳам жума кунлари соат 12.20 да амалга оширилади. Самолёт Челябинскга 15.35 да етиб келади.
Парвозлар 160 йўловчини сиғдира оладиган шинам "Airbus A-320" самолётларида амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026