Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ёғингарчилик миқдори бўйича рекордлар янгиланмоқда
Россия пойтахтида ёғингарчилик бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткич ўрнатилди. Шу билан ойлик меъёр ҳам кўтарилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги "Фобос" метеомарказига таянган ҳолда.
11 ноябрь куни кундузи ёққан кучли ёмғир кечга бориб қорга айланган ва ярим тунгача давом этган. "Бир кун давомида ёққан ёғингарчилик миқдори рекордни ортда қолдирди. 1969 йилда, бир кунда 13,5 мм ёғин ёққан бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 25 ммни ташкил этмоқда", - дейилади "Фобос" маркази хабарида.
Таъкидланишича, шу билан ноябрь ойининг 58 ммга тенг бўлган меъёриий кўрсаткичи аллақачон ортда қолдирилган. 11 ноябрдаги ёғингарчилик ҳисобига Москвада шу пайтгача ойлик меъёрнинг 130 фоизи, яъни 74 ммга тенг ёғин ёққан.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026