Жаҳон | 07:28 / 14.11.2016
6861
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда яна бир кучли ер силкиниши содир бўлди

Фото: © AP

Янги Зеландия соҳилларида 6,2 баллик навбатдаги кучли ерости силкиниши кузатилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги АҚШ Геология хизматига асосланган ҳолда. 

Таъкидланишича, зилзила маркази Кайкура шаҳридан 39 километр жануби-ғарбда, 10 километр чуқурликда бўлган. 

Айни вақтда, етказилган талофат ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. 

Куни кеча, Янги Зеландияда 7,4 баллик кучли ер силкиниши юз бергани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Шундан сўнг, цунами хавфи эълон қилинди ҳамда мамлакат пойтахти Веллингтон шаҳри аҳолиси кўчирила бошланди

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид