Жаҳон | 21:23 / 14.11.2016
5418
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг президент этиб тайинланиши туфайли НАТО саммити баҳорга қолдирилди

Фото: Getty Images

Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп президентлик пойгаларида ғолиб бўлганидан сўнг Шимолий Атлантика альянси вакиллари НАТО дуч келадиган ўзгаришларни кутишмоқда. Der Spiegel нашри шу ҳақида хабар берди. 

Манбада ёзилишича, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг навбатдаги саммитида Ҳиллари Клинтон учун "қуюқ зиёфат" ташкиллаштиришни режалаштирганди, бироқ АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин альянс янги президентнинг НАТОга нисбатан сиёсати борасида аниқ бир қарорга келишига вақт бериш мақсадида учрашув ўтказишни баҳорга қолдиришга қарор қилди.

Маълумотда таъкидланишича, янги танланган АҚШ президентининг НАТОга нисбатан сиёсатига доир бир неча сценарий мавжуд. Уларга кўра, Трампнинг қарорларидан бири Европадаги ҳарбий иштирокни камайтириш; бошқа бири эса минтақадаги ҳарбий кучлардан умуман воз кечишни кўзда тутади. 

Ҳодисаларнинг энг ижобий натижаси сифатида Вашингтоннинг Европа мамлакатларидан ўз мудофааси харажатларини оширишга эришиши таъкидланмоқда. 

 

Мавзуга оид