Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ҳукумати Мўсул шаҳрини тиклаш режаларини маълум қилди
Фото: AFP
Ироқ режалаштириш вазирлиги мамлакат шимолидаги Мўсул шаҳрини тиклаш бўйича махсус лойиҳани ишлаб чиққан. Ироқнинг "Ас-Сабаҳ" газетаси ёзишича, бу ҳақда вазирлик расмий вакили Абдул Заҳро ал-Ҳандавий маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, икки босқичли режанинг биринчи босқичи бир ойдан ярим йилгача давом этади. Бу муддат ичида шаҳарнинг асосий инфратузилмалари, сув, электр таъминоти, соғлиқни сақлаш тизими тикланади ва аҳоли тураржой мавзеларини тозалаш ишлари якунланади.
Иккинчи босқичда, вазирлик расмий вакилининг айтишича, стратегик иншоотлар, хусусан йўлларни тиклаш, алоқа ва мактаблар қуриш ишлари бошланади. Бу ишлар билан мазкур соҳаларга ихтисослашган халқаро компаниялар шуғулланишади.
Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича ҳарбий амалиётни Ироқ армияси АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кўмагида ўтказмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026