Спорт | 20:12 / 15.11.2016
13005
1 дақиқада ўқилади

Самвел Бабаян: Бизда ҳали имконият бор

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўйинидан кейин иккала жамоа мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйинни яхши бошлаган ҳолда ёмон натижа билан қайтаётганимиздан афсусдаман.

Шогирдларимга раҳмат айтаман. Улар яхши ўйнашди. Икки вазиятда икки гол ўтказиб юбордик. Албатта, Жанубий Корея кучли жамоа. Шундай бўлса-да бизда ҳали имконият бор. Шу имкониятни юзага чиқариш учун тайёргарлик кўрамиз. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган бўйдор Ким Шин Ук ҳақида яхши билган эдим. Лекин унга қарши ўйнаган футболчимиз бугун унга ютқазди. Узатилган тўпга астойдил сакраши керак эди”, деган Самвел Бабаян.

Мавзуга оид