Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» янги титул ҳомийси билан 240 млн долларлик шартнома имзолади
Каталониянинг «Барселона» клуби ўзининг расмий сайтида Япониянинг Rakuten компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди.
Rakuten жамоанинг бош ҳомийсига айланди ва «Барселона» либосига ўз рекламасини жойлаштириш имкониятига эга бўлади. Келишув 4 йилга имзоланган бўлиб 2017/18 йилги мавсум бошидан кучга киради.
Келишувга кўра, компания ўз номи жамоа футболкаларида акс этгани учун ҳар йили 60 млн доллардан тўланади.
Rakuten компанияси e-commerce тизимидаги йирик корхоналардан бири бўлиб интернет тармоғи орқали савдо иши билан шуғулланади.
Аввалроқ «Барселона» Alibaba Group билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026