КХДР: АҚШда ким президент бўлиши бизга муҳим эмас
КХДР ҳукумати АҚШнинг исталган президентидан ўзига нисбатан душманона сиёсатни ўзгартиришни кутади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари ва гуманитар масалалар бўйича махсус бўлими вакили Ким Ен Хо маълум қилган.
"Аёнки, биз АҚШда ким президент бўлишига катта эътибор қаратмаймиз. Асосий жиҳати шуки, АҚШ КХДР билан муносабатларда душманона сиёсат олиб боришни тўхтатадими, йўқми?", — деган у журналистларга БМТдаги матбуот анжумани вақтида.
Сайловолди кампанияси чоғида, июнь ойида республикачилар номзоди Дональд Трамп маълум қилгандики, КХДРга Ким Чен Ин билан учрашиш учун бориш нияти йўқлигини, аммо уни АҚШга норасмий кечки овқат учун таклиф этиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
АҚШда 8 ноябрь куни ўтказилган президент сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан кейин, Шимолий Кореядаги марказий нашр бўлмиш "Нодон синмун" ёзиб чиқдики, КХДР ўз ядровий дастуридан воз кечмоқчи эмас, америкаликларнинг янги президенти маъмурияти эса Пхеньян билан муносабатларни изга солишда янада катта қийинчиликлар билан тўқнашади.
Мавзуга оид
11:17
Федерациялар кенгаши РФ ва КХДР ҳамкорлиги шартномасини ратификация қилди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
16:50 / 05.11.2024
КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди
13:10 / 05.11.2024