Спорт | 14:10 / 16.11.2016
9396
1 дақиқада ўқилади

КХДР терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлмоқчими?

Фото: AFP

Пхеняндаги халқаро футбол академияси мураббийи Ри Ю Ил Шимолий Кореянинг футбол борасидаги келгуси режалари билан ўртоқлашди.

«Биз шогирдларимизни шундай тайёрлаймизки, улар келажакда супер иқтидорли футболчи бўлиб етишади. Улар ўзининг ҳаракатлари билан худди Лионель Мессидек бошқалардан ажралиб туриши керак.

Бугунги кунга келадиган бўлсак, биз Осиёда етакчилик қилишимиз керак. Келажакда эса жаҳон футболида шундай натижаларга эришамиз», — деган шимолий кореялик мураббий.

КХДРнинг норвегиялик бош мураббийи Йорн Андерсен эса бу баёнотга шундай муносабат билдириб ўтган.

«Улар Лионель Мессидек иқтидорли футболчи чиқаради деб ўйламайман. Аммо улар Осиёда муваффақият қозониши мумкин бўлган футболчилар етиштириб беришга қодир. Бу ерда иқтидорлар кўп ва улар албатта ўз мамлакатларида қолиши керак. Улар КХДРдан чиқиб кета олмайди», деган у.

Мавзуга оид