Саудия Арабистони табиий газ қазиб олиш ҳажмини икки маротабага оширмоқчи
Саудия Арабистони тоза энергетикага инвестицияларни ҳамда табиий газ олишни икки маротабага оширмоқчи. Бу ҳақда Марокашда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим анжуманида Саудия Арабистони энергетика, саноат ва маъданли захиралар вазири Холид ибн Абдул Азиз ал-Фалаҳ маълум қилди.
"Биз "тоза энергия"нинг барча кўринишларига инвестицияларни оширмоқчимиз ва бу соҳада тадқиқот олиб бормоқчимиз. Биз табиий газ ишлаб чиқаришни икки маротабага оширмоқчимиз, шу билан бирга электр энергия ишлаб чиқаришда нефтга камроқ ишонч билдирамиз, асосан табиий газ, атом энергияси ва имкониятга кўра, тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланамиз", деб таъкидлаб ўтди ал-Фалаҳ.
Ал-Фалаҳ Саудия Арабистони иқтисодиётни диверсификация қилиш ва янги энергия жадал соҳаларни ривожлантириш бўйича катта режаларга эгалигини таъкидлаб ўтди. "Биз зарарли чиқиндлиларни камайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашувчанлик бўйича ўз дастурларимизда Париж келишувини ҳисобга олмоқчимиз. Биз иқтисодиёт нефтга бундай даражада ишониб қолмаслиги мақсадида иқлим ўзгаришларига қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқдик", деб айтди Ал-Фалаҳ.