Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:34 / 17.11.2016
5252
1 дақиқада ўқилади
Лондонда трамвай ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлгани аниқланди
Фото: © EPA
Бир ҳафта аввал Лондонда трамвайнинг ағдарилиб кетишига ҳайдовчи томонидан белгиланган тезликнинг уч маротаба оширилиши сабаб бўлгани аниқланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида ичида 60 йўловчи бўлган трамвай 70 км/соат билан кетаётган бўлган. Трамвайнинг тормоз тизими соз ҳолатда бўлган, йўл қопламасига ҳам ҳеч қандай эътироз бўлмаган.
Авария оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди, яна 50 киши жароҳат олганди.