Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган машиналарни қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан ҳаракатланган ва шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Damas русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилгани акс этган видео тарқалди.
Видеода ҳайдовчи машинасини йўлнинг асфалт бўлмаган четки қисмида катта тезликда бошқариб, ўзидан олдинда кетаётган бошқа машиналарни қувиб ўтишга урингани, аммо машина бошқарувни йўқотгани, ўз йўлида кетаётган юк машинасига урилгани, ҳайдовчи эса машинадан тушиб қолгани акс этган.
ЙҲХХ хабарига кўра, ҳолат 9 июн куни Пахтачи туманидан ўтган М-37 автомобил йўлида содир бўлган.
Таъкидланишича, Damas рулида бўлган 35 ёшли ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026