“Одноклассники” постларни “ОК” валютаси билан тарғиб қилиш имконини тақдим этди
“Одноклассники” ижтимоий тармоғида постларни ижтимоий тармоқ пул бирлиги “ОК” ёрдамида тарғиб қилиш созланмаси пайдо бўлди. Реклама промоси постни гуруҳ иштирокчилари орасида мақсадли аудиториянинг жинси, ёши, географияси ва қамрови каби созланмалар киритган ҳолда тарғиб қилиш имконини беради.
Созланма кичик бизнес ва ОАВлар учун янгиликларни ёки маҳсулотни, хизматларни тез тарғиб қилишда фойдали бўлади. Унда myTarget реклама кабинетининг доимий ҳозирлиги талаб этилмайди. Ушбу формат гуруҳлар маъмурларига қизиқ бўлади. Постларни аудитория орасида тарғиб қилиш улар учун қўшимча монетизация имконига айланиши мумкин.
Янги созланмани тажрибадан ўтказишда “N+1” ва “The Village” нашри, Kupibilet, “Роза Хутор” ва Busfor компаниялари қатнашдилар.
Ушбу созланмадан фойдаланганлигига қарамай гуруҳда уч реклама постини жойлаштириш чеклови ишлайди. Ушбу чеклов фақат реклама жойлаштирувчи гуруҳлар учун мавжуд. Реклама жойлаштирувчилар аввалгидай myTarget орқали чекловсиз тарғиб қилиш имкониятига эга бўладилар.
Янги созланмадан фойдаланиш учун янгиликни чоп этаётганда “пуллик промо” созланмасини ва мақсадли аудитория учун керакли созланмаларни танлаш керак.
Ушбу созланма тез орада барча учун мавжуд бўлади.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
14:25 / 28.05.2022
Сенат Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратилмаганини танқид қилди
17:15 / 17.03.2022