Жаҳон | 18:49 / 18.11.2016
4292
1 дақиқада ўқилади

Олимлар Янги Зеландияда яна зилзила бўлиши мумкинлигини айтишди

Фото: Gulf Times

Сейсмологлар Янги Зеландия аҳолисини юз бериши мумкин бўлган силкинишлардан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда GeoNet маълумотига асосланиб, Phys.org портали хабар бермоқда.

«Биз бунга ўхшаш ҳолатни илк марта учратаяпмиз», — деди Янги Зеландия миллий институтининг денгиз геологи Жошу Маунтжой. Унинг айтишича, мана шундай ғайриоддий табиий ҳодисага , косейсмик фаоллик, яъни барча сейсмик тўлқинларнинг вайронкор жойдан бир вақтда ўтиши сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз: 13 ноябрь куни Янги Зеландия қирғоқлари яқинида 7,5 балли ер силкиниши қайд этилди. Маълумотларга кўра, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 11.02да, Амберли шаҳридан 63 километр, Крайстчерч шаҳридан 93 километр жануби-шарқдаги нуқтада қайд этилган. Зилзила ўчоғи 8 километр чуқурликда жойлашган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид