22:10 / 18.11.2016
10645

Жозе Моуриньо бўлажак учрашув олдидан Венгерни мазах қилди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Арсенал»га қарши ўйин олдидан рақиб жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер билан қарама-қаршиликлардаги рекорди ҳақида гапирди.

«Исталган мураббийга қарши учрашувлар бўйича ўрнатилган рекорд яхшими ёки ёмон — мен учун муҳим эмас. Бундаги ягона муҳим жиҳат натижалардир. Агар истасангиз, шундай дейман, эртанги учрашув Премьер-лигадаги энг яхши натижаларга эга икки мураббий тўқнашувидир.

«Сэр Алекс Фергюсон энди бу ерда эмас, эртага эса ўйин. Бу Премьер-Лигада адашмасам, 6 ёки 7 мартадан соврин ютган мураббийлар баҳси. Менда 3та чемпионлик, менимча жаноб Венгерда ҳам 3та.

Бу шу деганики, жамоаларимиз энг яхши натижаларни кўрсатмаётган бўлсада, бизни ҳурмат қилиш керак.

Менга шундай туюладики, сизлар Венгерни ҳурмат қиласизлар, мени эса йўқ. Мен Премьер-лигадаги охирги совринимга 18 ой олдин эга чиққандим, 18 йил олдин эмас. Чинини айтадиган бўлсам, менга етарли даражада ҳурмат кўрсатмаяпсизлар.

Мен ўз йўлимдан кетаман, чунки мен ўз фаолиятимдаги тўққизинчи чемпионликни, Премьер-лигадаги тўртинчисини нишонлашни истайман», — деган Моуриньо.

АПЛнинг 12 тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳс 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланди. Айни вақтда манчестерликлар жамоаси 18 очко билан олтинчи ўринда, Венгер шогирдлари эса 24 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

Top