Моуриньо «МЮ»нинг «Арсенал»га қарши ўйини ҳақида
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 12-тури доирасида «Арсенал»га қарши кечган ва 1:1) ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин журналистлар саволларига жавоб қайтарди. «Канонирлар» 89-дақиқада Оливье Жирунинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.
«Албатта, биз 2 очко йўқотдик. Ахир рақибга қараганда яхшироқ ўйнаётгандик. Уларда умуман вазият бўлмаганди.
Бу яна бир мағлубият. Бундай кучли рақибга қарши ўйинда дуранг ўйнаш фожиа эмас. Лекин бугун Давид де Хеа ўйин давомида дам олди, Петр Чех эса 2-3 марта сэйв қилишга мажбур бўлди. Ўйинни назорат қила туриб, ғалабани бой бериш мағлубиятга тенг.
Биз ҳимояда алоҳида ўйин кўрсатдик, ажойиб прессинг қилдик ва уларнинг қарши ҳужумларини назоратда тутиб турдик. „Арсенал“ ўзининг ягона имконидан фойдаланиб қолди. Биз биринчи марта уларни тўхтата олмай қолгандик. Бугун уларнинг омади келди, бизники эса йўқ.
Айни вақтда „МЮ“ — Премьер-лигадаги энг омадсиз жамоа. Бу кундек равшан. Биз аъло даражадаги футбол намойиш этмоқдамиз.
Мен йигитларимизнинг ўйинидан ва мухлисларимизнинг ҳаракатларидан мамнунман. Улар бугунги ўйиндан кейин бизни фақат олқишлаш кераклигигини билишарди», — дея Моуриньодан иқтибос келтирган BBC Sport.
Бугунги ўйиндан кейин Моуриньо шогирдлари 19 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда қолмоқда.
Мавзуга оид
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
13:55 / 23.10.2024