Жамият | 10:05 / 20.11.2016
11197
1 дақиқада ўқилади

Техника хавфсизлигига риоя этилмагани боис Жиззахдаги корхоналардан бирининг ишчиси ҳалок бўлди

Жиззах шаҳрида Master dilding products МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Ушбу корхонада Жиззах туманида яшовчи Зоҳид Тожибоев цех устаси вазифасида ишларди. Корхонада техника хавфсизлигига риоя қилиш бўйича масъул шахс ҳисобланган З.Тожибоев ўз вазифасига масъулиятсизлик қилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Хавфсиз меҳнат қилиш қоидасининг тўғри ташкил этилмагани оқибатида цех ишчиси Шаҳзод Қувватов иш жараёнида оғир тан жароҳати олиб, вафот этди. 
Ишни кўриб чиққан суд З.Тожибоевга 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Мавзуга оид