Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 20-30 ёш атрофидаги қора танли шахс полициячининг бошига қарата ўқ узди
Фото: Reuters
АҚШда номаълум шахс икки нафар полициячини отиб ташлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Биринчи воқеа Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида юз берди. 50 яшар детектив Бенжамин Марконини патруль автомобилида отиб кетишган. Камера орқали ёзиб олинган тасвирда 20-30 ёш атрофида бўлган қора танли йигит қотиллик қилган. У Маркони ўтирган машинага яқинлашган ва детективнинг бошидан отиб ташлаган. Шундан сўнг қора машинага ўтирган ва жуфтакни ростлаган.
Орадан бир неча соат ўтгач, Миссури штатининг Сент-Луис шаҳрида патруль машинаси тўхтаб турган жойга шахси номаълум киши ўз машинасини тўхтатади. Сўнг ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган полициячига қарата ўқ узади ҳамда қотиллик жойидан яширинади. Полициячи ўлмай қолади. У шифокорлар етиб келгунга қадар бўлган воқеани ҳамкасбларига айтишга улгуради.
Бу воқеалар ўзаро боғлиқлиги юзасидан аниқ маълумот йўқ.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
22:40 / 05.05.2026