Ангела Меркелнинг 11 йиллик фаолияти (фотожамланма)
Германияда ажойиб карьера қуришга муваффақ бўлган Ангела Меркель кетма-кет тўртинчи муддатга мамлакат канцлери лавозимига ўз номзодини қўймоқчи. Кимё соҳаси мутахассиси, қачонлардир барча немисларнинг севимли етакчиси сўнгги пайтларда ўзининг миграцион сиёсати туфайли кўп юртдошларининг ғазабига дучор бўлмоқда. "Мен спортда катта муваффақиятларга эришмаганман, лекин тилим ўткир бўлган. Мен жамиятда, одамлар орасида бўлишни ёқтирардим, доим нималарнидир ташкиллаштириш, қандайдир байрамларга тайёргарлик кўришни хуш кўрардим", - дер эди авваллари Меркель. Ўшандан буён ҳеч нарса ўзгармади, фрау тўртинчи муддат сари қадам қўймоқда, демак, унинг байрами давом этиши мумкин. Газета.ру нашри Меркелнинг суратларидан иборат фотожамланмани тақдим этди.
Ангела Меркелнинг ГФР вазирлар маҳкамасидаги ҳафталик мажлисларида олинган суратларидан тузилган коллаж, 2009 йил
Ангела Меркель Берлиндаги рождество арчаси фонида, 2005 йилнинг 25 ноябри
Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин Томскдаги «Вечный зов» ресторан-трактирида, 2006 йилнинг апрели
Ангела Меркель Америка президенти Барак Обама билан Германия жанубидаги Эльмау саройида "катта еттилик" учрашуви майдонларида, 2015 йилнинг июни
Ангела Меркель ва Франция президенти Николя Саркози мамлакатнинг биринчи хоними Карло Бруни-Саркози уйида уюштирилган ланч олдидан, 2008 йилнинг 24 ноябри
Ангела Меркель Берлиндаги мактаб ўқувчилари билан, 2014 йилнинг март ойи
Ангела Меркель Германия шимоли-шарқидаги паркда лемур билан, 2015 йилнинг апрели
Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи етакчиси Ангела Меркелнинг Боркум оролига ташрифи, 2014 йилнинг августи
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Ангела Меркель Бонндаги кўргазмада Daimler-Benz концерни автомобили ёнида, 1998 йилнинг марти
Ангела Меркель Франциск папаси қабулида, Ватикан, 2013 йилнинг май ойи
Ангела Меркель 212А лойиҳасининг сув ости кемасини кўздан кечирмоқда, Болтиқ денгизи, 2006 йилнинг 31 августи
Ангела Меркель ва Италия бош вазири Сильвио Берлускони "катта саккизлик" саммити майдонларида музокаралар бошланишидан олдин, Япония, 2008 йил
Германия канцлери Ангела Меркель ва Украина президенти Петро Порошенко Ньюпортдаги НАТО саммитида, 2014 йил
Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель G20 саммитида, Санкт-Петербург, 2013 йил
Ангела Меркель Time журнали муқовасида, 2015 йил
Мавзуга оид
14:46 / 08.03.2024
Ўзбекистон аёллари йигирманчи асрда – архив суратларида хотин-қизлар ҳаёти
16:47 / 23.11.2023
Time 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди (фотожамланма)
11:45 / 30.07.2023
Охирги мингйилликдаги энг иссиқ ойни дунё ва Ўзбекистон қандай ўтказди? (фотожамланма)
14:00 / 08.04.2023