Жаҳон | 16:47 / 23.11.2023
17739
6 дақиқада ўқилади

Time 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди (фотожамланма)

Чалкаш дунёга равшанлик олиб кираётган фотожурналистларнинг зиммасидаги ахлоқийлик ва юқори даражада ҳалоллик масъулияти ҳозир ҳар қачонгидан ҳам каттароқ, дейди Time журнали муҳаррири. Kun.uz журнал томонидан эълон қилинган 2023 йилнинг энг таъсирли суратлари топ-100 талигидан айримларини изоҳлари билан тақдим қилади.

“Биз қайғу ва можарога тўла, балки инсоният ютуқлари ва ҳаяжонли лаҳзаларини қайд этган яна бир йил охирига яқинлашар эканмиз, фотографлар дунёни кўришнинг янги усулларини таклиф қилиш орқали бизни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда”.

Time журнали 2023 йилнинг энг таъсирли юзта сурати ҳақидаги мақоласини шу сўзлар билан бошлаган.

Нашрга кўра, 2023 йилда деярли барча соҳага кириб бораётган сунъий интеллект – фотожурналистика ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ бўлиб қолганини тасдиқламоқда. Реал вақтда бутун дунёда содир бўлаётган воқеаларга гувоҳлик беришга бағишланган фото-ҳикоялар – чалкаш дунёни равшанлик билан таъминлашда жуда муҳим.

Шундай экан, фотожурналистларнинг зиммасидаги ахлоқийлик ва энг юқори даражадаги журналистик ҳалоллик билан ҳаракат қилиш масъулияти, ҳозир, эҳтимол, ҳар қачонгидан ҳам каттароқдир, дея қайд этган Time журнали.

Қуйида йилнинг энг таъсирли суратларидан айримлари келтириб ўтилади.

18 август куни Британия Колумбиясининг Ғарбий Келоуна шаҳридаги уйлар устидаги тоғ ёнбағирини ўрмон ёнғинлари ўраб олди.
Даррил Дейк – AP
Қутқарувчилар 6 феврал куни Туркиянинг Диярбакир шаҳрида содир бўлган зилзиладан кейин қулаган бино остидан ёш қизчани қутқаришмоқда.
Сертаc Каяр — Reuters
АҚШ-Мексика чегарасидаги Рио-Гранде дарёсининг тор жойидан “ўтаётган” болакай.
Го Накамура — The New York Times / Redux
Луизиана штатидаги ёнғинлар оқибатида юзага келган қуюқ туман туфайли 158 та машина тўқнашди. Октябр ойидаги фожиада 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди.
Жералд Герберт — AP
Полша жанубидаги Янги Тарг шаҳрида қўйлар сурувини олиб кетаётган чўпонлар.
Матсек Набрдалик — The New York Times / Redux
Лаҳорда полиция Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон тарафдорларини тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатмоқда.
Рахат Дар — EPA-EFE / Shutterstock
Украиналик ҳарбий шифокорлар Бахмутдаги ҳарбий дала-ҳоспиталида жароҳатланган аскарни даволамоқда.
Евгений Малолетка — AP
“Вагнер” етакчиси Евгений Пригожиннинг дафн маросимида қабристон атрофини ўраб олган полиция ходимлари. 29 август, Санкт-Петербург.
Нанна Хайтманн — The New York Times / Redux
Исроил авиазарбалари натижасида ҳалок бўлган 5 ёшли жияни Салининг танасини қучоқлаб турган фаластинлик аёл – Инас Абу Муаммар. 17 октябр, Хан-Юнис, Ғазо секторининг жануби.
Муҳаммад Салим — Reuters
Жанубий Америкадаги энг фаол вулқонлардан бири – Виляррика вулқони. 27 сентябр, Чили.
Себастян Эскобар — AFP/Getty Images
Буюк Британиянинг янги қироли Чарлз III'нинг тож кийдириш маросимида қатнашаётган қироллик оиласи вакиллари. 6 май, Лондон.
Юи Мок — WPA Pool / Getty Images
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Сенат қўмитасидаги нутқи “Зудлик билан ўт очишни тўхтатинг!», “Ғазо болаларини қутқаринг!», “Ғазони озод қилинг!» ва бошқа ҳайқириқлар билан тўхтатиб қўйилди. Вашингтон, 31 октябр.
Кевин Ламарк — Reuters
Рус босқинчилари билан энг оғир жанглар олиб борилган Баҳмут шаҳрининг юқоридан кўриниши. 22 июн, Украина.
Либкос — AP
Ғазо яқинидаги Беэри хўжалигининг (кибутс) вайрон бўлган ҳолати, 11 октябр.
Иля Ефимович — Photo Alliance / Getty Images
Пенсия ислоҳотларига қарши ахлат ташувчиларнинг иш ташлашидан 9 кун ўтиб, Париж кўчаларида тўпланиб қолган ахлатлар. 14 март, Франция.
Мари Магнин — Hans Lucas / Redux
Қорабоғдан арманларни олиб чиқиб кетаётган юк машинаси, 25 сентябр.
Нанна Хайтманн — The New York Times / Redux
Исроил томонидан Ал-Нусайрат қочқинлар лагерига берилган зарба оқибатида ўз уйининг томи остида қолиб кетган ёш қиз. 31 октябр.
Мотаз Азаиза
Ҳавайидаги ўрмон ёнғинлари натижасида ёниб кетган уйи ўрнида ўтирган Сара Салмонезе. 11-август.
Го Накамура — The New York Times / Redux
АҚШ-Мексика чегарасидаги Рио-Гранде дарёсини кечиб ўтаётган иммигрантлар. 27 сентябр, Игл-Пасс, Техас.
Жон Мур — Getty Images
Очиқ осмон остида афғон ўқувчиларига дарс ўтаётган ўқитувчи. 27 март, Бадахшон.
Умар Абрар — AFP/Getty Images
Ню-Йоркдаги Бруклин кўприги бўйлаб ҳаракатланаётган намойишчилар Ғазо секторида отишма тўхтатилишини талаб қилмоқда. 28 октябр.
Андрес Кудаски — AP
Харков областидаги яшаш уйига келиб тушган ракета портлашидан қочаётган украиналик оила. 4 июл.
Александр Магула — AP
Нигерияда бўлиб ўтган умуммиллий ва президентлик сайловларидан кейин телефонда гаплашаётган Мустақил миллий сайлов комиссияси вакили. 26 феврал.
Патрик Мейнхардт — AFP / Getty Images
2 июн куни Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида 288 киши ҳалок бўлди, 900 дан ортиқ йўловчи жароҳатланди. Бу Ҳиндистон тарихида сўнгги 20 йилликдаги энг йирик поездлар ҳалокати бўлди.
Арабинда Махаратра — AP
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 29 июл куни Пенсилвания штатидаги тадбирда қатнашиш учун саҳнага чиқиб келмоқда. Унинг кейинги сайловдаги ғалабаси кескин геосиёсий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.
Медди МакГарви — The New York Times / Redux
Барселонадаги темирйўл вокзалига кирмоқчи бўлган Фаластин тарафдорлари бўлган намойишчилар билан полиция тўқнашуви. 11 ноябр, Испания.
Эмилио Моренатти — AP
Ғазода Исроил авиазарбалари оқибатида юзага келган тутун устидан яшин чақмоқда.
Муҳаммад Абед — AFP/Getty Images

Мавзуга оид