Спорт | 18:59 / 22.11.2016
6893
1 дақиқада ўқилади

ФИФА Конфедерациялар кубоги турнирини бекор қилиши мумкин

Фото: championat.com

ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилдики, Конфедерациялар кубогини ўтказиш қанчалик мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади.

«Бу турнирни ўтказиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканини кўриб чиқиш лозим. Турнирлар жуда кўп йиллар муқаддам ташкил қилинган. Бугун эса тақвимнинг тиғизлигини инобатга олиб, бу турнирлар қанчалик кераклигини ўйлаб кўришимиз лозим.

Тақвим - муҳокамалар учун ҳақиқий мавзу. Бу борада барча таклифларни эшитишга ва керак бўлса, тақвимни ўзгартиришга тайёрман.

Тақвим тизимли бўлиши керак. Жуфт йилларда ЖЧ ва Европа чемпионатлари ўтказилмоқда. Аммо негадир май ойидан фойдаланмаяпмиз. Балки клублар учун шу ойда яхшироқ турнир ўтказишни ташкил қилармиз», дея Инфантинонинг сўзларини келтирган Le Parisen.

Бундан олдинроқ, ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 34тага етказиш режасида экани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид