Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша бош вазири кортежи Исроилда йўл-транспорт ҳодисасига учради
Исроилга ташриф буюрган Польша бош вазири Беата Шидлонинг кортежидаги автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши оқибатида 3 киши енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Исроилнинг "Коль Исраэль" радиостанцияси маълум қилди.
Радиостанция маълумотларига кўра, бош вазир жароҳат олмаган, жабрланганлар орасида исроиллик полициячи ва Польша хавфсизлик хизмати ходими бор.
Йўл-транспорт ҳодисаси Қуддусда юз берган. Яна бир жабрланувчи Польша меҳнат вазири бўлган, у шифохонага текширувдан ўтказилгани юборилган.
Радиостанция ўз сайтида воқеа жойидан олинган суратни жойлаштирган. Унда олди пачоқланган ва хавфсизлик ёстиқчалари очилган полиция машинаси тасвирланган.
22 ноябрда Шидлонинг ҳукуматлараро маслаҳатлашувларда иштирок этиши, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашиши, икки томонлама ҳужжатларни имзолаши ҳамда католик черковида ибодатда қатнашиши ва Холокост қурбонлари ёдгорлигига ташриф буюриши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
18:05 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон музокаралари қандай кетяпти?
14:06 / 11.06.2026