Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Япония билан КХДР ҳақидаги маълумотларни алмашиш бўйича келишувни маъқуллади
Жанубий Корея вазирлар маҳкамаси Шимолий Корея томонидан ядровий ва ракета хавфи мавжудлигига ишора қилиб, Япония билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида махфий маълумотлар билан алмашиш бўйича келишувни маъқуллади. Бу ҳақда Ёнҳап ахборот агентлиги маълум қилди.
Келишув кучга кирадиган бўлса, Сеул ва Токио Шимолий Корея ҳақидаги ахборотни АҚШ воситачилигисиз, тўғридан-тўғри ўзаро алмашишлари мумкин бўлади. Жанубий Корея биринчи навбатда Шимолий Корея ҳудудидаги баллистик ракеталар ҳақидаги маълумотлар олиш борасида япон сунъий йўлдошлари томонидан олинган суратларга қизиқиш билдирмоқда.
Япония билан келишув Жанубий Корея мухолифатининг эътирозлари ва мудофаа вазири Хан Мин Гунинг Токио билан келишув сабабли истеъфога жўнатилиши талабларига қарамасдан маъқулланган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026