Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 ноябрь Тошкентда кундузи 2-4 даража совуқ бўлиши кутилмоқда
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиш эҳтимоли бор. Кечаси 7-9, кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
08:25 / 21.03.2026