АҚШ ИШИДнинг уч нафар етакчисига нисбатан санкциялар киритди
АҚШ ҳукумати ИШИДнинг уч нафар етакчисига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида маълум қилинган.
Маълум қилинишича, санкциялар рўйхатига Абдулла Аҳмад ал-Машаданий, Басил Ҳасан ва Абделил Химич киритилган.
АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, ал-Машаданий хорижий жангарилар, жумладан худкушларни ИШИД сафига жўнатиш ва жойлаштириш билан шуғулланади. Дастлабки маълумотларга кўра, у шунингдек ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг маслаҳатчиси ҳисобланади.
Басил Ҳасан эса 2013 йилда даниялик журналист Ларс Хедегаардни ўлдиришда айбланади. 2014 йилда террорчи Туркияда қўлга олинган, бироқ кейинроқ у ИШИД томонидан асирда ушлаб турилган 49 кишига алмаштирилган. Шундан кейин у Сурияга жўнаб кетган.
Яна бир террорчи, Абу Сулаймон аль-Фарансий номи билан таниқли бўлган Абделил Химич ИШИДнинг "ташқи операцияларини" бошқаради. У томондан 2015 йилда "Тарик ибн Зияд" деб аталувчи батальон тузилган. Бу батальон Европадаги террорчилик тармоғи бўлиб, бир вақтлар 300 кишидан иборат бўлган. Бундан ташқари, жангари 2015 йил ноябрда Парижда ҳамда жорий йилнинг мартида Брюсселда содир этилган терактларга алоқадор бўлиши мумкин.