14:02 / 23.11.2016
4135

Facebook бепул Wi-Fi функциясини синовдан ўтказмоқда

Фото: © Shutterstock

Facebook компанияси Wi-Fi'нинг жамоат жойларидаги бепул нуқталарини қидиришга мўлжалланган функциясини синовдан ўтказишни йўлга қўйди. VentureBeat нашри шу ҳақида маълум қилди. 

«Wi-Fi қидириш» функцияси Facebook иловасига интеграциялаштирилган. Сервисни ишга туширишда яқин орадаги хотстоплар кўрсатилган харита очилади. Илова керакли Wi-Fi нуқтасига етишга қанча вақт талаб қилинишини акс эттиради. 

Facebook ходимининг сўзларига кўра, сервис одамларнинг доимо алоқада бўлишлари учун яратилган. 
 

Top