20:39 / 23.11.2016
6540

Хитойдаги яширин фабрикалар тармоғида болалар аёвсиз ишлатилган

Фото: Getty Images

Хитойда кийим-кечак фабрикаларидан бирининг бригадири болаларни ишга ёллаб, уларни 19 соатлаб ишлашга мажбур қилгани айби билан ҳибсга олинди.  

Маълум қилинишича, фабрикага 13 ёшли болалар ёлланган, улар ифлос ва қоронғу хоналарда ишлашган.

Хитойнинг Pear Video сайтида Чаншу шаҳридаги кийим-кечак тикиш устахоналари тармоғи ҳақида 6 дақиқалик видео-ҳисобот чоп этилди. Видеони ниқоб остида ишлаган журналист суратга олган.

Терговга кўра, устахоналарда асосан Хитойнинг жанубидаги қишлоқлардан чиққан болалар ишлаган. Бу ҳудудларда ночорлик даражаси жуда юқоридир. 

Фабрикада иш куни соат 7.30да бошланади. Болалар бир неча юз маҳсулотдан иборат режани бажармагунларича ишлашда давом этганлар. Баъзида уларнинг иш куни тунги соат 3 да якунланган. Улар ойига камида 28 кун ишлашган.

Фабрикалардан бирининг эгаси ишчиларини унга 1000-3000 юанга (145-435 доллар) сотишганига иқрор бўлган. Яна бир фабрикачи болалар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлашини айтган.
 
Журналистик терговга кўра, болалар фабрикадан қочиб кета олмасликлари учун улардан ҳужжатлари ва мобиль телефонлари тортиб олинган.

Ушбу видео чоп этилгандан кейин шаҳар маъмурияти кийим-кечак тикувчи устахоналар фаолиятини тергов қилишни бошлаган ва видеода қайд қилинган фабрикани топа олган.

 

Top