Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp иловасида яна бир янги имконият пайдо бўлди
WhatsApp иловасининг сўнгги янгиланишида, видеолавҳаларни кўриш борасида янги функция пайдо бўлди. Эндиликда, юборилган видеотасвирларни, уларни тўлиқ юкламасдан бевосита томоша қилиш мумкин, деб ёзмоқда Mashable.
Яъни, видеоёзувларни уларни юклаш жараёнида тўғридан-тўғри кўриш имконияти тақдим этилган. Шу билан фойдаланувчилар видеоларни юклаш учун сарф қиладиган бир неча сонияни тежай олишади.
Ҳозирча, бу янгиланиш Android дастурий таъминоти негизида ишлайдиган смартфонлар учун тақдим этилмоқда. Бундан аввалроқ, WhatsApp иловасида видеоқўнғироқлар тугмаси ҳам пайдо бўлган эди.
Мавзуга оид
20:41 / 22.06.2026
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
19:13 / 13.06.2026
Ўзбекистон фуқаролари консуллик хизматларидан мобил илова орқали фойдаланишлари мумкин бўлди
09:41 / 03.04.2026
Бегона номдаги рақам билан мобил иловада рўйхатдан ўтиш чекланади
15:22 / 26.01.2026